Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди
Украинанинг Днипропетровск, Херсон, Донецк ва Харкив вилоятлари аҳолиси 4 май куни Россиянинг ўққа тутишидан жабр кўрди.
Фото: DW
4 май, якшанба куни Россиянинг Украинанинг айрим ҳудудларини ўққа тутиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.
Днипропетровск вилоятида ўққа тутиш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. «Тушликдан сўнг Россия қўшинлари Синелниковский туманининг Новопавловская маҳалласига бошқарилувчи авиабомба билан зарба берди. 54 ёшли эркак ҳалок бўлди. Ҳужум натижасида иккита ёнғин содир бўлди. Хусусий уй ва хўжалик биноси ёниб кетди», — деди вилоят ҳарбий маъмурияти раиси Сергей Лисак.
Бундан ташқари, Россия учувчисиз учоғининг вилоятнинг Никопол туманидаги Марганец шаҳрига эрталабки зарбаси чоғида уч киши – 39 ва 68 ёшли эркаклар ва 75 ёшли аёл яраланган. Ҳаммаси касалхонага ётқизилган, аҳволи ўртача.
Херсонда Россия учувчисиз учоқларининг иккита ҳужуми натижасида икки нафар маҳаллий аҳоли тан жароҳати олди, деб хабар берди Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти. 29 ёшли эркакка портлаш жароҳати ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган, 40 ёшли аёл эса машинасига портловчи мослама тушиши оқибатида портлаш жароҳати, умуртқа поғонаси ва оёқларидан жароҳат олган. Жабрланувчи касалхонада, аҳволи ўртача оғир.
Донецк вилоятида Россиянинг ўққа тутиши оқибатида олти киши яраланди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026