Тошкентда энди ишга киришда прописка талаб этилмайди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда вақтинчалик ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишдаги тақиққа барҳам берилади ва иш берувчилар жавобгарлиги бекор қилинади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 январдаги 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган қарорида кўзда тутилган.
«Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурида хабар қилинишича, энди вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам берилиб, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш бекор қилинади.
Ушбу норма фуқароларга мамлакатимизнинг исталган ҳудудида, айниқса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга жойлашишда ҳеч қандай чекловларсиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.
Шу тариқа, энди истиқболли кадрлар қаерда доимий ёки вақтинча прописка қилингани, турар жойи бўйича ҳисобда турганидан қатъи назар, пойтахт минтақасида меҳнат қила оладиган бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистонда мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизими соддалаштирилади, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талаби бекор қилинади.
Вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
Бундан аввалроқ ушбу давлат дастурига кўра, Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларга иккиламчи бозордан кўчмас мулк харид қилиш имконияти тақдим этилиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат дастури 231 банддан иборат. Ҳужжатда, 37та қонунни қабул қилиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда

13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади

11:23 / 11.03.2024
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ўзгариши мумкин

14:36 / 04.07.2023