Спорт | 22:39 / 25.10.2018
5377
3 дақиқада ўқилади

Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизими янада такомиллаштирилади 

Вазирлар Маҳкамаси ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарор ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчи ва тaлабаларни спорт машғyлотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичи ҳар уч йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод", олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Универсиада" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади. 

Спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни нaзарда тутувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:

а) спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўpтa махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Респyбликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти уюшмаси, Ўзбекистон "Ёшлик" Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгашларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш шунингдек, мусобақаларнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларга "Президент совғаси" сифатида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш;

б) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратyзилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;

в) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.

Қарорда Ўзбекистон Респyбликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига уч ой муддатда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгилаб қўйилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид