Андижондаги поликлиникада иситиш қозони портлади. Тиббий кўрикдан ўтаётган мактаб ўқувчилари жароҳат олди
Бугун, 26 февраль куни соат 10:26да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги «Иссиқлик манбаи» АЖга қарашли иситиш қозони портлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 9-г синф ўқувчилари турли даражада енгил жароҳат олишган. Аниқлик киритилишича, 18 нафар ўқувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб келинган.
«Улар зудлик билан зарур текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. 18 нафар бемор кузатув остида бўлиб турибди. Олиб келинганлардан 4 нафари ҳолати текширилиб, нейрореанимация бўлимига ётқизилди, жумладан, 2 нафар беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 10 нафар қўшимча мурожаат қилганларга амбулатор-психологик ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди», дейилади хабарда.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур дори-дармонларни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилган. Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.
Айни вақтда Kun.uz мухбири ҳам ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритиш учун воқеа жойига йўл олган. Яқин вақт ичида қўшимча маълумотлар берилади.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024