Ўзбекистон | 10:17 / 10.04.2024
5380
1 дақиқада ўқилади

Сўқоқ ва Қизилтоғга олиб борувчи йўлнинг бир қисмида ҳаракат чекланади

Паркент туманига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши сабаб 10-11-12-13 апрел кунлари Қизилтоғ - Паркент - Янгибозор йўли 44- ва 48-километр оралиқларида автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, тирбандликлар олдини олиш мақсадида 10-11-12-13 апрел кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри -Паркент шаҳар - Янгибозор қишлоғи автомобиль йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ушбу ўзгаришда Сўқoқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун ушбу йўлнинг 48 километрида Паркент шаҳрига автомобил ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи - Жумабозор қишлоғи - Қизилтоғ шаҳри автомобил йўли орқали қайтиш мумкин бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид