Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9%га ўсишни таъминлади.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, таълим соҳасида 21 858та муассасада 998,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,3%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11461,1 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 29,0%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 275,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,1%га ўсди.
Саноат иқтисодий фаолият турида 603та корхонада 457,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10494,9 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 26,5%ни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2550,9 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 28,6%га ўсди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414та муассасада 431,4 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4215,4 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 10,7%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1085,7 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7%га ўсди.
Молиявий ва суғурта фаолияти иқтисодий фаолият турида 172та муассасада 67,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,6%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1943,0 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,9%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3213,1 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 27,6%га ўсди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203та корхонада 115,7 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,4%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2458,2 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 6,2%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2361,2 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 23,7%га ўсди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026