Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бангладеш халқига ҳамдардлик билдирди
Фото: Mahmud Hossain Opu/AP
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, президент Абдул Ҳамид ва бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бангладеш пойтахти Даккадаги ёнғинда 80 киши ҳаётдан кўз юмди, 50 га яқин киши шифохонага етказилган. Аввалроқ 69 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ёнғин аҳоли яшайдиган 4 қаватли уйда юз берган. Уйнинг бир қисми кимё омбори сифатида ҳам қўлланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга газ баллони сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
19:13 / 12.12.2025
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025