Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда солиқчи ушланди
Тадбиркорнинг 19,4 млн сўмлик солиқ қарзини сўндириб бериш эвазига 6 млн сўм олган Денов тумани солиқ инспектори қўлга тушди. Тошкент вилоятида эса қурилиш соҳаси мансабдори фирибгарлик йўли билан 15 минг доллар олган вақтида ушланди. Фарғонада кичик саноат зонасидаги ерни сотаётган дирекция ходими ҳам 15 минг доллар билан қўлга тушди.
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати жойларда фирибгарлик қилиб юрган давлат хизматчиларини аниқлади.
Солиқчи, 6 млн сўм
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани солиқ инспектори пора олган вақтида ушланди.
У хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда 1999 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли МЧЖнинг 19 млн 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига, 8 млн сўм талаб қилишган.
Дастлаб 1999 йилда туғилган фуқаро сўралган пул маблағини олган вақтида ушланган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқародан 6 млн сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида солиқ инспектори ҳам қўлга тушган.
Ҳозирда солиқчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан, унинг жиноий шериги бўлган фуқарога эса Жиноят кодексининг 28,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 212-моддаси (пора олди-бердисида воситачилик қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тезкор тадбирлар ДХХ, прокуратура ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Қурилиш мансабдори, 15 минг доллар
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсулти жиноий тарзда 15 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХга кўра, у вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали тадбиркорнинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Бу тадбиркор Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси экани айтиляпти.
Ҳолат юзасидан юристконсултга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тезкор тадбирни ДХХ ва Бош прокуратура департаменти ўзаро ҳамкорликда ўтказган.
Саноат зонаси мансабдори, 15 минг доллар
Маълум қилинишича, январ ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.
Лекин, муқаддам судланган МЧЖ раҳбари сотиш ҳуқуқи бўлмаса-да, бу ер майдонини харидорга 52 минг долларга сотишга келишиб, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциясида ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг доллар, жами 67 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбирда дирекциянинг Фурқат тумани бўйича етакчи мутахассиси ва МЧЖ раҳбари биргаликда 15 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор тадбир ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
18:14 / 30.11.2025
Нетаняҳу Исроил президентидан коррупция иши бўйича афв сўради
20:41 / 28.11.2025
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
22:12 / 27.11.2025