Ўзбекистон | 09:55 / 08.01.2022
70711
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ички ишлар ходимлари «Malibu» ҳайдовчисига нисбатан ўқотар қурол қўллади

7 январь куни соат тахминан 15:00 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ички ишлар ходимлари “Malibu” автомобили ҳайдовчисига нисбатан ўқотар қурол қўллади.

Маълум бўлишича, воқеа давлат раҳбарининг кортежи ўтиши кутилаётган Янгишаҳар кўчасида рўй берган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган фуқаро А.А. ўз бошқарувидаги “Malibu”да шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқотар қурол қўллаган.

Натижада, автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид