Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга табрик йўллади
Фото: Reuters
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади», – дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.
Владимир Зеленский 21 апрель куни Украина президентлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи турида рақиби, амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди - у сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.
Мавзуга оид
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025
Дмитриев: Зеленский урушни тугатиш сари катта қадам қўйди
13:35 / 24.10.2025