Мактабларни ахборот технологиялари билан таъминлаш қилиниши керак бўлган асосий ишлардан бири ҳисобланади – Вазир
Ўзбекистон ўқувчиларининг биринчи марта халқаро PIRLS ва PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бироқ мактабларда параллел равишда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар ҳам бор.
Бугун, 24 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Халқ таълими вазирлиги, Россия Федерациясининг Таълимни ривожлантириш стратегияси институти ҳамда Жаҳон банкининг READ дастури билан ҳамкорликда «Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш – инсон капиталини ривожлантириш омили» мавзусида халқаро онлайн конференция ташкиллаштирилди.
Вебинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев 2021 йилдаги халқаро PIRLS ва 2022 йилдаги PISA халқаро тадқиқотларида Ўзбекистоннинг иштирок этишига муносиб тайёргарлик кўришида хорижий тажрибаларни ўрганиш катта аҳамиятга эга эканини ҳақида айтиб ўтди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон ўқувчилари биринчи марта халқаро баҳолаш тизимида иштирок этаётганини, бироқ параллел равишда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар борлиги маълум қилди.
«Шунинг учун охирги йилларда таълим тизимида ислоҳотлар қилинмоқда. Ислоҳотларнинг асосий йўналиши жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини оширишга қаратилди. Жорий йилдан ўқитувчилар юритиши керак бўлган ҳужжатлар биттагача қисқартирилди. Энди ўқитувчилар дарс давомида фақат журнал юритишади. Бунинг билан уларнинг эркин бўлиши ва асосий эътиборни ўқувчиларга билим беришга қаратиши ҳисобга олинган.
Иккинчи йўналишдаги янгиликлар эса мактаблар ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ бўлмоқда. Маълум муддат коллежлар реконструкцияси учун маблағ ажратилгани туфайли мактабларга инвестиция киритиш иккинчи даражали масала бўлиб қолган. Ҳозир «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари амалга оширилаётгани туфайли мактаблар аҳволи ҳам яхшиланяпти», деди вазир.
Қайд этилишича, 2016 йилгача салкам 3 минг мактабда қишки мавсумда печкалардан фойдаланилган. Мамлакатдаги барча мактаблар яхши таълим бериш учун ҳеч бўлмаганда минимал шароитларга эга бўлиши кераклиги таъкидланди.
«Мактабларни ахборот технологиялари билан таъминлаш ҳам қилиниши керак бўлган асосий ишлардан бири ҳисобланади. Ҳозиргача 40 фоиздан ошиқроқ мактаблар интернет билан таъминланди.
Ўқувчиларнинг чет тилини билиш даражасини яхшилаш ҳам олдинга қўйилган режалардан бири. Мактаб битирувчилари она тилидан ташқари рус тилида ва яна бир хорижий тилни яхши билиши уларнинг кейинчалик иш фаолиятида яхши натижаларга эришишига ёрдам беради. Бу борада ҳам турли лойиҳалар амалга оширилишига ҳаракат қилинмоқда», деди вазир.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024