Ўзбекистон | 12:21 / 01.11.2018
12173
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги 2015-ХII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилади:

1) 256-модданинг:
         
тўртинчи қисмидаги «Ҳарбий автомобиль инспекцияси» деган сўзлар «Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилади;
          
бешинчи қисмидаги «Ҳарбий автомобиль инспекцияси» деган сўзлар «Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилади.

2) 287-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«4) Қуролли Кучлар транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 141-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда – Ҳарбий автомобиль назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;».
                 
3) 291-модда:
                 
биринчи қисмининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
               
«б) Қуролли Кучларнинг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда – Ҳарбий автомобиль назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;»;
                  
учинчи қисмидаги «ва чегара қўшинларининг» деган сўзлар чиқариб ташланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид