Жаҳон | 12:31 / 10.03.2019
7478
1 дақиқада ўқилади

Тунис соғлиқни сақлаш вазири туғруқхонада 11 нафар чақалоқ вафот этганидан сўнг истеъфога чиқди

Фото: ANSA

Тунис соғлиқни сақлаш вазири Абдул Рауф аш Шариф мамлакат пойтахтидаги акушерлик ва неонатология марказида бир суткада 11 нафар чақалоқ вафот этганидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда TAP агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, мамлакат бош вазири Юсеф Шаҳид вазирнинг истеъфосини қабул қилган.

Шанба куни Тунис соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат пойтахтидаги акушерлик ва неонатология марказида 7-8 март кунлари 11 нафар чақалоқ ўлик ҳолда топилганини маълум қилганди. Ҳозирда мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш ва айбдорларни топиш учун махсус комиссия иш бошлаган.

Агентликнинг қайд этишича, дастлабки маълумотларга кўра, чақалоқлар септик шок оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид