Жаҳон | 23:13 / 19.10.2024
41976
2 дақиқада ўқилади

Туркияда 21 нафар чақалоқ шифокорларнинг жиноий гуруҳи қурбони бўлди

Жиноий гуруҳ етакчиси 589 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Фото: Anadolu Agency

Истанбул прокуратураси 21 нафар чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган ноқонуний фаолиятда айбланаётган бир гуруҳ шифокорлар учун 10 йилдан 589 йилгача қамоқ жазосини талаб қилди. Hürriyet газетаси хабар қилишича, жиноятчи гуруҳ аъзолари янги туғилган чақалоқларни давлат тиббиёт муассасаларига эмас, балки хусусий клиникаларга йўналтириш билан шуғулланган.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий тармоққа Истанбулнинг Эсенюрт касалхонасида ишлаган педиатр Фират Сара раҳбарлик қилган. Айблов хулосасида айтилишича, гумонланувчилар болаларни ўзлари билан олдиндан келишилган хусусий тиббиёт марказларига ўтказган. Бундай бўлимларда чақалоқлар белгиланган муддатдан бир неча баробар кўпроқ вақт қолишган, бу эса даволаниш харажатларини уч-тўрт баробарга оширган.

ОАВ бу ишда иштирок этган 19 та хусусий клиника рўйхатини эълон қилди. Иш бўйича жами ўнлаб шахс гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.

Чақалоқларнинг ўлими зарур мутахассисларга эга бўлмаган болалар бўлимларида инфекциялар тарқалиши билан боғланмоқда. Баъзи ҳолларда чақалоқларга ўзини шифокор деб кўрсатган ҳамширалар қараган. Гуруҳ аъзоларига қарши айбловлар қаторида касалхоналар учун мўлжалланган дори-дармонларни сотиш ҳам бор.

Жиноий гуруҳ раҳбари қасддан қилинмаган қотиллик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, фирибгарлик ва жиноий гуруҳ ташкил этиш айби билан 589 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Гуруҳнинг бошқа аъзолари эса 10 йилдан 437 йилгача қамоқ жазосига тортилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти