Жамият | 07:01 / 07.07.2025
16453
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда одамлардан интервю олиш баҳонасида пул йиғиб келган шахслар ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда бир неча шахс фуқаролардан интервю олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан пул йиғаётгани акс этган видеога муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 5 июл куни Чилонзор туманидаги боғларнинг бирида 21 ёшли Ш.С., 24 ёшли С.С. ва 20 ёшли Т.А. фуқаролар билан интервю олиш баҳонасида суҳбатлашиб, масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби баҳоналарни ишлатиб, улардан фирибгарлик йўли билан пул йиғаётгани маълум бўлган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган ва улардан ашёвий далил сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Тайёрлаган:  Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид