Ўзбекистонга тегишли маданий бойликлар сақланаётган 4та асосий давлат маълум бўлди
Ҳозирга қадар 40дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистонга тегишли 6100га яқин маданий бойлик борлиги аниқланган. Уларнинг асосий қисми Россия, Туркия, Германия ва Буюк Британияда жойлашган.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори, профессор Роиқ Баҳодиров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, хорижий давлатларда аниқланган маданий бойликлар марказ томонидан илмий жиҳатдан таснифланиб, маълумотлар базасига киритилган.
«2018 йилда маданий бойликларимиз 25та хорижий давлатда сақланаётгани аниқланган бўлса, 2019 йилда бундай давлатларнинг сони 40тага етди. Ўрганишлар натижасида ҳали бу рақам яна ўсиши мумкин. Яъни 40та давлат бу – ҳозиргача аниқланганлари холос. Маданий бойликларимиз рўйхатдан ташқаридаги бошқа бирор давлатда ҳам бўлиши мумкин.
Мамлакатимизга тегишли хориждаги маданий бойликларнинг асосий қисми 4та давлатда жойлашган. Булар – Россия, Туркия, Германия, Буюк Британия давлатларидир», – деди Роиқ Баҳодиров чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Қайд этилишича, маълумотлар базасига киритилган Ўзбекистонга тегишли маданий бойликларнинг 60 фоизини моддий маданият буюмлари, яъни сопол, металл, шиша буюмлар ва моддий ёдгорликлар ташкил этади. 40 фоизи эса қўлёзма ва миниатуралардан иборат.
Шу кунга қадар хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан алломалар қаламига мансуб 34та қўлёзма асарнинг рангли электрон нусхаси олиб келинган.
2020 йилда реестрга киритилган 6 минг 100 та маданий бойлик ичидан 800 таси саралаб олиниб, улар ҳақидаги маълумот ўзбек, инглиз, рус тилларида чоп этилади.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
17:58 / 02.07.2024
Бухорода Арк қўрғони деворига тирмашиб чиқмоқчи бўлган шахс жаримага тортилди
10:17 / 25.06.2024
Ҳудудларда 12 та археология ёдгорлигига 8,3 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди
21:15 / 02.05.2024