Ўзбекистонда онлайн олий таълим тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Фото: shutterstock
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда онлайн олий таълим тизимини жорий этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, ҳар йили олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш талаб даражасидан анча юқори бўлиши бу соҳада қўшимча тадбирларни амалга ошириш лозимлигини англатмоқда. Хорижий онлайн таълим платформалари бўлмиш – Coursera, Edx ва UdaCity тизимлари каби онлайн олий таълим дастурини яратишни таклиф қиламан. Онлайн олий таълим дастури ягона сайт орқали талабаларни чегарасиз қабул қилади. Онлайн таълим тизимини ҳам бирор университетга қиёсласак, бу университетга «UzBridge» онлайн унивeрситeти деб ном қўйсак ҳам бўлади.
Давлат онлайн таълимни тамомлаган ёшларни ишга жойлаш ёки иш топиб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди. Онлайн таълимни тамомлаганлар ўзлари мустақил ҳаракат қилиб, билимига яраша иш топади.
Онлайн таълимда ўқиб чиққандан кейин жойларда онлайн таълимни тамомлаганлар билан рақобатбардошлик даражаси ошади. Ким билимли бўлса, ўша ютиб кетаверади. Одатий анъанавий таълимда минглаб кадрлар чиқмоқда, лекин сифатли кадрлар кам. Онлайн таълимни тамомлагандан кейин бирор ташкилотда ишламаслиги мумкин, лекин ўзининг шахсий фаолиятини бошлаш ҳаракатида бўлиб, қадамлар ташлай бошлайди. Халқ орасида ўқимишлилар, фикрлаш доираси кенг бўлган шахслар миқдори ошади. Ҳаётда бирор қийинчиликка учраса, дарров юртни ташлаб чиқиб кетиб, четда ишлашга чоғланавермайди, имкон ва йўл қидиради. Онлайн олий таълим дастурида дарслар фақат интернет сайти (таълим портали) орқали видео, текст, китоб шаклида берилади. Ҳар бир фандан шу соҳанинг етук мутахассиси онлайн таълим дастурига таклиф қилиниб, шартнома тузилгач, видеодарслар, ахборот ва матнли маълумотлар тайёрланиб, фан, мавзулар тўлиқ ёритиб берилади, дейилади мурожаатда.
“Масалан, тарих фани. Шу фандан талабаларга бериладиган қандай билим бўлса, соатларга бўлиб, аниқ қилиб мавзулаштирилиб видеодарслар, маъруза материаллари тайёрланади. Кўриниб турибдики, амалиёт талаб этмайдиган ҳар қандай фанни видеодарслик орқали янада кўпроқ талабаларга етказиш мумкин. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, видеодарсликларни тайёрлаш учун профессионал жамоа тузилади. Онлайн таълимга талабалар онлайн тест синовлари орқали қабул қилинади. Онлайн таълимда таҳсил олиш тўлов шартнома асосида бўлади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
“Онлайн таълимда ортиқча қоғозбозлик ва сарф харажатлар камаяди. Барча жараёнлар, ҳужжатлар, топшириқлар электронлаштирилган бўлади. Талаблар қатъий қўйилади. Таълим сифати алоҳида назорат қилинади. Шу муносабат билан, онлайн таълим муассасаларини очишни ва бунга зарур қонуний асосларни яратишни таклиф қиламиз”, - дея якунланади мурожаат.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
Ўзбекистон | 09:41
-
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 09:15
-
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
Жаҳон | 09:02
-
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
Жамият | 08:56
Мавзуга оид

14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади

16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда

10:03 / 02.09.2024