Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир ўқитувчилардан болаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилди
“Ҳар бир вазиятда амалдаги қонунчилик, ички тартиб-қоидалар ҳамда касбий этика талабларига тўлиқ амал қилиниши шарт. Мазкур масалада лоқайдликка мутлақо йўл қўйилмайди”, дейилади мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг педагогларга мурожаатномасида.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова тизимдаги таълим муассасалари ходимларига мурожаат билан чиқди.
Мурожаатномада таъкидланишича, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, уларнинг руҳий ҳолатини эҳтиёткорлик билан асраш таълим тизими ходимларининг асосий касбий шиорига айланмоғи лозим.
“Ҳар қандай ноўрин хатти-ҳаракат, бепарволик ёки лоқайдликнинг олдини олиш, педагогик этика меъёрларига қатъий амал қилиш ва юксак касбий маданиятни намоён этишингиз зарур”, дейилади мурожаатномада.
Вазир педагоглардан таълим муассасаларида соғлом, ижобий ва инсонпарвар муҳитни таъминлаш, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбатан доимо ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлишни қатъий талаб қилди.
“Ҳар бир вазиятда амалдаги қонунчилик, ички тартиб-қоидалар ҳамда касбий этика талабларига тўлиқ амал қилиниши шарт. Мазкур масалада лоқайдликка мутлақо йўл қўйилмайди. Ҳар бир ходим ўз фаолияти натижалари учун шахсан жавобгар эканлигини чуқур англаб етиши зарур. Раҳбар сифатида сизлардан юксак масъулият, доимий ҳушёрлик ва фидойиликни кутаман”, деган Эъзоза Каримова ўз мурожаатномасида.
Аввалроқ Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берган, Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинганди.
Мавзуга оид
11:59 / 04.06.2026
“Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов
18:05 / 26.05.2026
Янги ўқув йилида 800 мингга яқин бола 1-синфга қабул қилинади
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
14:41 / 22.04.2026