Ўзбекистон | 08:48 / 11.08.2021
4313
2 дақиқада ўқилади

Марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2500 км қисми яроқсиз аҳволда экани айтилди

Марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2500 км қисми яроқсиз аҳволда, тармоқдаги йўқотишлар 35-40 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Қайд этилишича, республикада жами 38 382та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, шундан 19 490таси марказий ва маҳаллий қозонхоналар, индивидуал иситиш қозонлари, автоном ва голланд печлари орқали иссиқлик энергияси билан таъминланган. Қолган 8 892та кўп квартирали уйлар, бошқа турдаги иситиш ускуналари ва қўлбола иссиқлик мосламаларидан фойдаланиб келинмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича вазирлик балансидаги 578та қозонхонадан 500таси фаолият кўрсатиб келмоқда, марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2500 км бўлган қисми яроқсиз аҳволда бўлиб, тармоқдаги йўқотишлар ўртача 35-40 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп квартирали турар жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳукуматга тасдиқлаш учун киритилди. 

Лойиҳага кўра, иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича:

28та марказий ва маҳаллий қозонхоналарни мукаммал ва 66та қозонхоналарни жорий таъмирлаш;

930та турли маркадаги қозонларни мукаммал ва жорий таъмирлаш;

746,9 км иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Мавзуга оид