Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard карталарини энди банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириш мумкин
Фото: Depositphotos
Энди Uzcard карта эгаларида ўз пластик карталарининг ҳисобини банкоматлар орқали пул маблағи билан тўлдириш имкони бор.

Uzcard cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи янги банкоматлар ҳақида маълумот берди. NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картани мустақил равишда пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилган.
«cash-in ва cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган. Валюталар курси эса, комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади. Айтиб ўтиш жоизки, хизмат кўрсатиш доираси кенг ҳисобланган ушбу банкоматларни, бемалол “минибанклар” деб аташ мумкин», - дейилади хабарда.
Юқорида санаб ўтилган қулайликлар мужассамлашган бир қатор банкоматларга қуйидаги банклар томонидан хизмат кўрсатилмоқда:
Agrobank
Xalq banki
Ravnaq-bank
KDB
Hi-Tech bank
Мавзуга оид
11:11 / 26.12.2025
Тошкентда сохта трейдерга алданган йигит банкоматни бузиб, пул олмоқчи бўлди
07:41 / 23.08.2025
Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўғирлаб кетди
12:54 / 09.08.2025
Тошкентда банкоматни ўғирлашга уринган уч киши ушланди
22:03 / 31.07.2025