Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда банкоматни ўғирлашга уринган уч киши ушланди
Улар Бешқайрағоч кўчасида банкоматни кўтариб машина юкхонасига жойлаштиришга уринганда уни оғирлигидан тушириб юборган.
Фото: ИИББ
Жорий йилнинг 3 август куни соат 23:50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тумандаги “Хуршид” маҳалла фуқаролар йиғини Бешқайрағоч кўчасига ўрнатилган Paynet банкоматини ўғирлашга уриниш бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган тезкор-қидирув ходимларининг суриштирув ишлари натижасида уч нафар гумонланувчи - А.Ш., Т.Ф., З.З. ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу уч шахс қўлқоплар, юзни яшириш учун бош кийимлар кийиб, кулранг Тraскer автомашинасининг давлат рақамларини ечиб олган ҳолда ҳаракатланган.
Воқеа жойида банкоматни кўтариб машина юкхонасига жойлаштиришга уринганда уни оғирлигидан тушириб юборган. Тарақлаб тушган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25-модда орқали 169-моддаси (Ўғирлик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026