Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўғирлаб кетди
Ҳодиса оқибатида давлат манфаатларига 36 миллион 763 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.
Навоий вилоятида банкоматни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, 4 августидан 5 августга ўтар кечаси қўлига тиббиёт қўлқопи ва юзига ниқоб таққан 2000, 2002 ва 2004 йилларда туғилган шахслар давлат рақами мавжуд бўлмаган машинада «Тараққиёт» маҳалласидаги банкоматни ўғирлаб кетган.
Таъкидланишича, банкоматда 5 миллион 263 минг сўм нақд пул бўлган. Тезкор қидирув тадбирларида 3 нафар гумонланувчи навбатдаги ўғриликни амалга оширмоқчи бўлаётган пайтида қўлга олинган.
Ҳодиса оқибатида давлат манфаатларига 36 миллион 763 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026