Ўзбекистон | 13:46 / 08.07.2022
129858
1 дақиқада ўқилади

Зайнилобиддин Низомиддинов Президент администрацияси раҳбарлигидан кетди

У бошқа лавозимга ўтаётгани айтилган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шаҳоббидинович Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унинг истеъфосига саломатлигидаги муаммо сабаб бўлган.

У бошқа лавозимга ўтаётгани айтилган.

Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августида Президент администрациясига раҳбар этиб тайинланганди. Ўшанда Президент девони Президент администрацияси сифатида қайтадан ташкил қилинган. У муқаддам Шавкат Мирзиёевга у бош вазир бўлганида ёрдамчилик қилган ва Ўзбекистон бош вазири котибияти мудири лавозимида ишлаган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид