Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Мағрупов вакил лавозимидан олиниб, маслаҳатчи ўринбосарлигига туширилди
Азиз Мағрупов Ўзбекистон президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Янги тайинлов билан Мағруповнинг ваколати инвестиция соҳасидан ҳудудий ривожланиш йўналишига ўтмоқда.
Азиз Мағрупов фаолиятини ташқи иқтисодий алоқалар тизимида бош мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.
2018–2023 йилларда президент администрациясида президент ёрдамчиси бўлган. 2025 йил июн ойида президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2025 йил июл ойида президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига ўтган (бу мақом малакалари бўйича маслаҳатчи ўринбосарига тенглаштирилган).