Ўзбекистон | 18:40 / 18.01.2020
19655
2 дақиқада ўқилади

58 нафар олий таълим ходими ўқишга киритиш масаласи бўйича жиноий жавобгарликка тортилган

Фото: KUN.UZ

18 январь куни Бош прокуратурада бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди. 

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маърузасида айтилишича, ўқишга киритиш важи билан 115 нафар, жумладан, 58 нафар олий ва 57 нафар ўрта махсус таълим ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Масалан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчиси К. фуқаро Д.ни институтнинг бухгалтерия факультети сиртқи йўналишига ўқишга киритиш учун 10 минг АҚШ доллари олганда ушланган.

Қарши   давлат   университетининг проректори Н. махсус сиртқи бўлимга кириш имтиҳонларидан ўта олмаган О.ни ўқишга киришида ёрдам бериш важи билан 3 минг АҚШ доллари олгани учун жиноий жавобгарликка   тортилган.

Ижодий имтиҳон жараёнлари холис ва адолат билан ўтказилмаётганлиги танқид остига олинди.

Хусусан, Фарғона давлат университети ўқитувчиси С., қабул комиссия аъзоси эканлигидан фойдаланиб, фуқаро А.ни ижодий имтиҳондан юқори балл олишида ёрдам бериш эвазига 6  минг АҚШ доллари  олганда ушланган.

Сўнгги икки йилда 21 нафар талабанинг бундай жиноятларга аралашиб жавобгарликка тортилганлиги тизимдаги коррупция оқибати сифатида кескин танқидга олинди.

Мавзуга оид