Ўзбекистон | 15:24 / 27.08.2025
15456
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурор, ички ишлар вазири ва мудофаа вазирининг унвонлари оширилди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси унвони берилди. Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ва мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов генерал-лейтенант бўлди. ДХХ раиси ўринбосари Баҳром Рашидов генерал-майор унвонини олди. Адлия вазири Акбар Тошқулов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларига янги унвонлар берилди.

Бош прокурор Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.

Ички ишлар вазири Азиз Анварович Тошпўлатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

Мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди.

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Баҳром Асилович Рашидовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.

Унвонларни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида, 27 август куни тантанали тарзда топширди.

Тадбирда, шунингдек, адлия вазири Акбар Жўрабоевич Тошқулов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид