Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган йили 900 мингга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Бош прокурор
Ниғматилла Йўлдошев камбағалликни қисқартириш бўйича бажарилган ишларда қатор камчиликлар аниқланганини маълум қилди.
Фото: Сенат
2024 йилда 900 минга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган, ёлғон маълумот берилган. Аслида бунча иш ўрни яратилмаган. Бу ҳақда 5 сентябр куни ўтказилган Сенат мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълумот берди.
Унинг айтишича, ўтган йили мамлакатда камбағалликни қисқартириш бўйича бажарилган ишларда қатор камчиликлар аниқланган.
«Айрим мутасаддилар мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаяпти. Назорат тадбирларимизда ҳақиқатда яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани, 78 та ҳолатда 12 миллиард сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди. Фуқароларга тўланмай қолган 11 миллиард сўмлик иш ҳақи ундириб берилди», деди бош прокурор.
Ниғматилла Йўлдошев кимлар бу ишга қўл ургани ва уларга қандай чора кўрилганига аниқлик киритмади.
Шунингдек, ўтган йили прокурорлар 29 мингдан зиёд тадбиркор ва инвесторларга турли муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бергани, 7 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилгани, 8 мингтасининг фаолияти тиклангани маълум қилинди.
«Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ 22 мингта ҳолат аниқланиб, кескин чоралар кўрилди», деди Бош прокуратура раҳбари.
Мавзуга оид
20:29 / 16.10.2025
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади
15:24 / 27.08.2025
Бош прокурор, ички ишлар вазири ва мудофаа вазирининг унвонлари оширилди
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
19:01 / 11.11.2024