Ўзбекистон | 02:05 / 07.08.2018
8750
5 дақиқада ўқилади

Адвокатлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги муаммо ва тушунмовчиликлар бартараф этилади

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан ҳозирги кунда 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясидаги бир қатор йўналишларда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун изчил ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналишида кўрсатиб ўтилган — суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишда судларнинг мустақиллигини таъминлаш билан бир қаторда, суд жараёнларида давлат қораловчиси ва адвокатларнинг тенглигини таъминлаш бўйича ҳам давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 май кунги «Ўзбекистон Республикаси Суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Самарқанд шаҳрида президентимизнинг мазкур фармони ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, мазкур фармонда адвокатларнинг бир қатор ваколатларини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг изчил олдини олиш қатъиятлик билан белгилаб қўйилди.

 Албатта, мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича ҳукуматнинг бир қатор қарорлари ва айрим қонунларга ўзгартиришлар киритиш тақозо этилмоқда. Мана шундай ўзгаришларни изчиллик билан киритиб бориш, амалиётда рўй бераётган бугунги янгиликларни миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйиш бўйича адвокатларимиз ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини бериб боришмоқда.

Бугунги кунда адвокатура институтини ислоҳ қилиш билан бир қаторда, уларга юклатилган масъулиятни ошириш, яъни малакали юристларни етиштириб бериш, юристларимизнинг билим ва маҳоратини ошириш, юридик ва жимсоний шахсларни Конституциямизда кўрсатиб қўйилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кўпгина ишлар амалга оширилиши керак бўлади.

—  Бугунги кунда вилоятимизда 70 та адвокатлик тузилмаси фаолият кўрсатмоқда, — дейди KUN.UZ билан суҳбатда Адвокатлар палатаси Самарқанда вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Ахтамов. — Уларда ишлаётган 364 нафар адвокат томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 78 та бепул юридик ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 мингдан зиёд юридик ёрдам кўрсатиш шартномалари тузилди, мингдан ортиқ шахсларга локал юридик ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам берилди. Бундан кейинги тарғибот тадбирларимизни ўтказишда қатор ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликка келишдик.

О.Ахтамовга кўра, Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан президент фармони ижросини таъминлаш учун вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудларда камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир талай ишлар амалга оширилган.

Ўзаро ҳамкорлик натижасида бугунги кунда Самарқанд вилоят судларининг барча биноларида адвокатлик хоналари ташкил этилди. Уларни тегишли тартибда жиҳозлаш ҳамда зарур адабиётлар билан таъминлаб бериш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Фармонда шу билан бир қаторда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан адвокатура юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш: адвокатларнинг судларга кириши, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг биноларига кириб чиқиши, тергов ҳибсхоналарига ёки жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқиш билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш борасида ҳам ишларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

— Энг асосийси — бугунги кунда Самарқанд вилояти адвокатлари президентимизнинг «инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ», деган фикрини ўзларига шиор қлиб олишган. Мана шундан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг Конституциямизда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ишларни кучайтириш томон жиддий ҳаракат бошланган, — деди О.Ахтамов

Адвокатура институтини ривожлантириш сари қадам сифатида Самарқанд вилоят адвокатларининг ташаббус ва таклифларини инобатга олган ҳолда бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Адвокатлар якдиллик билан адвокатлик кўкрак нишонини таъсис этишди. Буларнинг барчаси адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда, уларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олиб амалга оширилмоқда. Муҳокама натижасида вужудга келган кўкрак нишони адвокатура обрўсини қаерда бўлишидан қатъи назар, кўтариш учун хизмат қилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилган «2017 йилнинг энг яхши адвокати ва энг яхши адвокатлик тузилмаси» танловида вилоятнинг «SHAFQAT» адвокатлик фирмаси биринчи ва Самарқанд шаҳри «HUSENOV K.M» адвокатлар ҳайъати иккинчи даражали диплом билан тақдирлангани эътироф этилди.

Адвокатлар палатаси вилоят ҳуддий бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, иқтисодий ҳамда маъмурий судлар, прокуратура, солиқ бошқармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, ЎзЛиДеП ва «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари ҳамда адвокатлар иштирок этишди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ва ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Ш.Шокиржонов,

Kun.uz мухбири

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид