Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида беш нафар адвокат қўлга олинди
Улардан бири судда кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олганида ушланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Навоий шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Х.А. Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари (контрабанда; гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан мансабдор танишлари орқали енгил жазо тайинлатиб, уни озодликка чиқартириб бериш эвазига 20 миллион ва 500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.
Вобкент туманида кузатилган ҳолатда, маҳаллий адвокатлик бюроси адвокати Н.Ғ. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган фуқарога нисбатан мазкур туман судининг 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш бўйича чиқарган ҳукмини ўзининг мансабдор танишлари орқали 1 йил 2 ой муддатда якунлатиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ширин шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Б.Қ. Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд органларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
15:25 / 29.05.2026