Жамият | 08:04 / 21.08.2018
71114
1 дақиқада ўқилади

Видео: Жиззахда бутунлай ёниб кетган Nexia’да биргина китоб ёнмаган

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. Nexia русумли автомобилини «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» йўлининг 996-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, бетон тўсиққа бориб урилган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг ўз сайтида ёзишича, воқеа туфайли ҳайдовчи ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида бир жиҳат барчани ҳайратига сабаб бўлди: бутунлай аланга ичида қолган машина ичида Қуръони карим китоби бус-бутунлигича сақланиб қолган.

Билдирилишича, китоб машина юкхонасида бўлган. Юкхонадаги барча бошқа буюмлар эса ёниб кетган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид