13:30 / 05.01.2020
0
26289

Тахтиқорача довони қайта очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довони қайта очилди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси хабар берди.

«М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2020 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30да М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилди», дейилади Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ «Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имконияти кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top