Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
62 ёшли шахс Шаҳрисабз туманидаги дала майдонига кўмиб қўйилган қопдан қарийб 46 кг гашишни олиб, машинасига ортаётганда қўлга олинган. Ушбу шахс трансмиллий жиноий гуруҳнинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бўлган.
Ўзбекистонга қўшни давлатлар ҳудуди орқали жуда кўп миқдорда наркотик модда олиб киришга уринишнинг олди олиниб, трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддам судланган 62 ёшли шахс Шаҳрисабз туманидаги дала майдонига кўмиб қўйилган қопдан 45 кг 768 грамм гашишни олиб, ўз машинасига ортаётган вақтида қўлга олинган.
Ушбу шахс трансмиллий жиноий гуруҳнинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бўлган. У 2008 йилдан буён халқаро жиноий уюшма тузган ҳолда мунтазам равишда наркотик моддаларни қўшни давлатлар орқали Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ шубҳали шахслар ва ноқонуний фаолият ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан stopnarko_bot Telegram боти орқали хабар беришни сўради.
Аввалроқ Фарғонада контрабанда йўли билан олиб кирилган 24 кг гашиш аниқланганди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026