Ўзбекистон | 07:44 / 03.12.2021
2049
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Халқаро тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорациясининг қўшимча акцияларини харид қилади

Фото: Reuters

Президентнинг “Ўзбекистоннинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси устав капиталидаги қўшимча акцияларга обуна бўлиши тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчилар кенгаши томонидан 2018 йилда ушбу ташкилотларнинг устав капиталини ошириш ва аъзо мамлакатларнинг қўшимча акцияларга обуна бўлишларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълумот учун қабул қилинади.

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ХТТБ ва ХМКларнинг устав капиталидаги мос равишда умумий қиймати 91,92 млн доллар бўлган қўшимча 762 та акцияси ва умумий қиймати 12,78 млн доллар бўлган қўшимча 12 781 та акциясига обуна бўлиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

ХТТБ ва ХМКнинг қўшимча акцияларини харид қилиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадваллари тасдиқланди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2021 йилдан кучга кирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид