Ўзбекистон | 19:23 / 28.02.2026
9695
1 дақиқада ўқилади

Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиларидан бири қамоқхонада вафот этди. У жонига қасд қилгани айтиляпти

Комил Алламжоновга суиқасд қилишда айбланиб жазо муддатини ўтаётган маҳкум Исмоил Жаҳонгиров қамоқхонада вафот этди. Унинг яқинлари Kun.uz'га маълум қилишича, уларга Жаҳонгиров ўз жонига қасд қилганини айтишган.

Исмоил Жаҳонгиров (суратда ўнгда) ва Шоҳрух Аҳмедов

Воқеа 2026 йил 26 феврал куни содир бўлган: Жаҳонгиров қамоқхона камерасида кийимларидан дор ясаб, ўзини осгани айтиляпти. Марҳум 27 феврал куни дафн этилган.

Исмоил Жаҳонгиров – Президент администрацияси мулозими Комил Алламжоновга 2024 йил 26 октябр куни қилинган суиқасдда айбланиб, 2025 йил 12 феврал куни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

У суиқасддан кейин Шоҳрух Аҳмедов билан бирга интернетда видеомурожаат эълон қилиб, бу ишда ижрочи эканини тан олган. Суд ҳукми билан Шоҳрух Аҳмедов ҳам 23 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шунингдек, Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси собиқ бошлиғи Шуҳрат Расулов суиқасд буюртмачиси сифатида 23 йилга, Жанубий Кореядан ушлаб келтирилган тадбиркор Жавлон Юнусов жиноят буюртмачиси ва ижрочилари ўртасидаги воситачи сифатида 18 йилга қамалган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид