Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Свет» ва газдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин: БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима; 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.
Мавзуга оид
09:15 / 13.12.2025
Қорақалпоғистонда 5 км чуқур қудуқдан саноат миқёсида газ чиқди
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025