Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Рашитов — икки карра Олимпиада чемпиони!
Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

Таэквондо баҳсларида -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада тенгсиз бўлди. Бунгача Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчи финалда иорданиялик Заид Карим билан беллашди ва 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборлиси, Улуғбек бунгача Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари финалида ҳам Заидни олтинсиз қолдирганди.
22 ёшли Рашитов аввалги босқичларда Хавиер Перес (Испания), Лян Ю Шуа (Хитой) ва Ло Ваи Фунгдан (Ҳонгконг) устун келганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 4 тага етди. Аввалроқ дзюдода Диёр Келдиёрова олтин, Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов бронза медалига сазовор бўлганди.
Мавзуга оид
22:27 / 04.12.2024
Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси бўлди
18:03 / 09.09.2024
“Париж олимпиадаси мен учун қийин кечди” – Улуғбек Рашитов
18:45 / 30.08.2024
Диёра Келдиёрова муддатидан олдин катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповага ҳам илк офицерлик унвонлари берилди
20:26 / 09.08.2024