Спорт | 18:45 / 30.08.2024
21990
2 дақиқада ўқилади

Диёра Келдиёрова муддатидан олдин катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповага ҳам илк офицерлик унвонлари берилди

Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчилари бўлган Париж олимпиадаси ғолибларининг ҳарбий унвонлари оширилди. Шунингдек, спортчиларнинг мураббийлари ҳам тақдирланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

30 август куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида «Париж-2024» Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов совриндор бўлган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам тақдирлади. Хусусан:

- Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси лейтенант Диёра Келдиёрова муддатидан олдин навбатдаги «катта лейтенант» ҳарбий унвони ва «Тўмарис» кўкрак нишони билан тақдирланди;

- Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони билан тақдирланди;

- Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси кичик сержант Светлана Осиповага бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони ва «Тўмарис» кўкрак нишони топширилди;

- Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Тўмарис» кўкрак нишони билан тақдирланди.

- Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Афанасевич икки хонали уй билан;

- 57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Тўмарис» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс бўйича аёллар Бош мураббийи Элшод Расулов, Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчиси, Қуролли Кучлар хизматчиси Акмал Ҳасановларга «Малакали устоз» кўкрак нишони берилди.  

Мавзуга оид