Тошкент вилоятида юзлаб ёшлар ҳарбий полигонга олиб кетилди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди
Кеча, 27 январь куни Тошкент вилояти Қибрай тумандаги профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани учун ИИБ рўйхатида турувчи, шунингдек, бекор юрган йигитларни эрталабки соат 6:00да Қибрай туман ИИБга «йиғилиш бўлади» деб, олиб кетган.

Чирчиқдаги ҳарбий дала полигони
Шундан сўнг йигитлар автобусда Чирчиқдаги ҳарбий дала полигонга олиб борилган ва уларга 10 кун давомида ҳарбийча ҳаёт кечиришлари айтилган. Фарзандлари қаерга олиб кетилганидан бехабар кўпчилик ота-оналар ва уларнинг яқинлари ҳарбий полигонга келиб, олиб келинган йигитларни қайтариб олиб кетиш учун рухсат сўрашган. Лекин масъуллар фақат маҳалла инспекторларининг рухсати билангина йигитлар қўйиб юборилишини маълум қилишади.
Олиб кетилган йигитлар яқинларининг Kun.uz’га маълум қилишича, участка нозирлари уларни туман ИББга олиб кетиш чоғида ҳарбий полигонга бориш ва у ерда 10 кун яшашга тўғри келиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Бобур Тўлаганов ҳолат юзасидан Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб бераркан, бу иш фақатгина қибрайликлар билан содир бўлмаганини маълум қилди.
«Муқаддам судланган, тузалиш йўлига ўтмаган, Тошкент вилояти ички ишлар органларининг рўйхатида турувчи 200 нафар уюшмаган ёшлар Хавфсизлик кенгашининг қарорига асосан Чирчиқдаги ҳарбий полигонга олиб келинган. Улар бу ерда 10 кунлик дастур асосида маънавий-маърифий дарслар, ҳуқуқ соатлари, ҳарбий ва касбий тайёргарлик машқларида қатнашади.
Йигитлар 3 маҳал иссиқ овқат ва турар жой билан таъминланади. Машғулотлардан сўнг, уларга меҳнат биржаси орқали муносиб иш топиб бериш мақсад қилинган, ушбу машғулотлар ихтиёрий бўлиб, ҳарбий полигонга олиб келинганларнинг деярли барчаси бу ердаги ҳолатдан рози. Баъзи муқаддам судланган йигитлар ҳали ҳам тузалиш йўлига ўтмагани, ёмон хулқидан шикоят қилингани учун ота-онасининг илтимоси билан келтирилди» – дейди вилоят ИИББ масъул ходими.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат талаб қилиш тўхтатилди
Ўзбекистон | 18:24
-
Ерости суви учун рухсатсиз қудуқ бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон | 18:21
-
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади
Жаҳон | 18:14
-
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди
Жамият | 18:04
Мавзуга оид

15:01
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

10:06 / 21.04.2025