Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
Юқори Чирчиқ туманида фуқаро томонидан қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинаётганлиги, табиатга 38,9 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими томонидан Тошкент вилояти Чиноз туманида ўтказилган рейд давомида мазкур туманда яшовчи фуқаро томонидан "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонун талабларига зид равишда белгиланмаган жойдан тупроқ қазиб олинаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Юқори Чирчиқ туманида фуқаро томонидан қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинаётганлиги, табиатга 38,9 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ тумани судига юборилди.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026