Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, у 1990 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзи истиқомат қилувчи уйнинг кўча қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаши учун рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур раҳбар ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.