Ўзбекистон | 14:51 / 22.04.2026
2910
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда муҳим етакчи сифатида эътироф этди.

Фото: Zamin фонди

У Тошкентдаги Республика болалар онкологияси марказига амалга оширилган қўшма ташриф чоғида Зироат Мирзиёева раҳбарлик қилаётган Zamin фонди фаолиятини юксак баҳолади.

Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, айнан Зироат Мирзиёева раҳбарлигида фонд болалар онкологияси соҳасида тиббий хизматлар сифатини кенг миқёсда яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда. Шунингдек, мамлакат бўйлаб Mehrli Maktab госпитал мактаблари тармоғини йўлга қўйишда ҳам фонднинг ҳиссаси катта бўлди.

Қайд этилишича, биринчи хоним ташаббуслари туфайли шифокорлар ва педагоглар саъй-ҳаракатлари бирлаштирилди. Натижада онкологик касалликка чалинган болалар нафақат замонавий даволаниш, балки узлуксиз таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.

Бу эса уларнинг соғайиши ва келажакда тўлақонли ҳаёт кечириши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид