Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда фуқароларга электромобил сотиб олиш учун бериладиган пул миқдори икки бараварга оширилади
Ҳозирда ҳукумат электромобил сотиб олиш учун 400 минг иен (3,8 минг доллар атрофида) пул бермоқда.
Фото: Shutterstock
Япония ҳукумати фуқароларга электромобил сотиб олиш учун ҳозиргидан икки баравар кўпроқ пул беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда NHK World Japan нашри хабар берди.
Ҳозирда ҳукумат электромобил сотиб олиш учун 400 минг иен (3,8 минг доллар атрофида) пул бермоқда. Келгуси йилдан эса ушбу маблағ миқдорини икки бараварга ошириш (7,6 минг долларгача) кўзда тутилмоқда.
Электромобилларни қувватлантириш учун қайта тикланадиган энергия манбалари, масалан, қуёш батареялари билан жиҳозланган уй ва офислардан фойдаланилади.
Нашрнинг ёзишича, хусусий уйларда қайта тикланадиган энергия манбалари нархи анъанавий энергия нархи билан бир хил (ёки 20-30 фоизга қимматроқ). Мазкур чора экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган.
Маълумотларга кўра, Японияда ўтган йили 20 минг донага яқин электромобил сотилган.
Аввалроқ Франция ҳукумати фойдаланилган электромобилларни сотиб олувчи фуқароларга минг евродан пул ажратишини маълум қилганди. Мамлакатда янги электромобиллар учун етти минг евро субсидия берилади. Франция жорий йилда 100 минг дона электромобил сотишни режалаштирган.
Мавзуга оид
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026
Япония бош вазирининг ҳукмрон блоки сайловда ғалаба қозонди
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026