Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
Япония илмий-тадқиқот миссияси 6000 метр океан чуқурлигида ноёб ер элементлари сақлаган чўкмаларни аниқлади. Япония қимматбаҳо минералларни Хитойдан етказиб беришга бўлган қарамлигини камайтиришга интилмоқда.
Япония тадқиқот миссияси давомида океаннинг 6000 метр чуқурлигида ноёб ер элементларини ўз ичига олган чўкмалар топилди. Бу ҳақда Токиодаги ҳукумат душанба, 2 феврал куни маълум қилди.
Намуналар декабр ойида Тинч океанда жойлашган, Японияга қарашли Минамитори ороли томон йўл олган “Чикю” номли чуқурсув илмий бурғилаш кемаси орқали йиғилган. Олимлар баҳосига кўра, орол атрофидаги сувларда 16 миллион тоннадан ортиқ ноёб ер элементлари яширинган бўлиши мумкин. Агар бу тасдиқланса, ушбу кон дунёдаги энг йирикларидан бирига айланади.
“Агар Япония Минамитори ҳудудида ноёб ер элементларини доимий равишда муваффақиятли қазиб олишга эришса, бу саноатнинг муҳим тармоқлари учун ички таъминот занжирини таъминлайди”, — деди AFP агентлигига Стратегик тадқиқотлар халқаро институти (IISS) илмий ходими Такахиро Камисуна. Унинг таъкидлашича, бу амалдаги бош вазир Санаэ Такаичи ҳукумати интилаётганидек, Хитойдан ноёб ерлар етказиб берилишига қарамликни камайтиришга ҳам ёрдам бериши мумкин.
Ноябр ойида Япония ҳукумати раҳбари бўлган биринчи аёл — Такаичи Хитойнинг Тайванга ҳужуми Япония учун “омон қолишга таҳдид солувчи вазият” сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтган эди. Япония қонунчилигига кўра, агар бошқа давлатга ҳужум Токио учун ҳам очиқ ва равшан таҳдид туғдирса, армияни бошқа давлатлар ҳудудида қўллашга рухсат берилади. Пекин, агар Япония бош вазири бу сўзларидан воз кечмаса, жавоб чоралари билан таҳдид қилган.
6 январ куни Хитой Савдо вазирлиги Японияга иккиламчи (dual-use) қўлланиши мумкин бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлашини эълон қилди. Ноёб ер элементларининг бир қисми ҳам шу рўйхатга киради.
Нодир ер элементлари — ўзига хос хусусиятларга эга бўлган 17 та кимёвий элементдан иборат гуруҳ. Улар юқори технологияли қурилмалар, хусусан радиоэлектроника ва асбобсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур.
Нодир ер металлари захиралари бўйича етакчи — Хитой (44 млн тонна). Ундан кейин Ветнам (22 млн тонна), Бразилия (21 млн тонна), Россия (10 млн тонна) ва Гренландия (2 млн тонна) келади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026