НДПИнинг янги ётоқхонаси учун 73 миллиард 322 миллион сўм маблағ ажратилган
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талабаларнинг турар жойга бўлган талабларини қаноатлантириш мақсадида «Қумбиз овул» МФЙ ҳудудидан 5 қаватли, 1250 ўринли бешта талабалар турар жойи қурилиши режалаштирилган.
Бунинг учун 73 миллиард 322 миллион сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақида институт ректори журналистлар ва блогерлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берди.
Талабалар турар жойининг қурилиши босқичма-босқич олиб борилади.Қурилиш ишлари давлат бюджети ва институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, институтнинг 400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи ҳам реконструкция қилинмоқда, унга 3,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Институтда айни пайтда кенг қамровли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Чунки, мазкур олийгоҳнинг 7 қаватли янги ўқув иморати ҳам жорий йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланяпти. Қурилиш ишларига 53 миллиард 689 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган янги иморат Қорақалпоғистондаги энг ҳашаматли ўқув биноси бўлиши кутиляпти.
Жорий йилда институтнинг педагогика, бошланғич таълим, мактабгача таълим, шунингдек, чет тиллари ва жисмоний маданият факультетлари биноларини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ишлар учун 6,3 миллиард сўм ва 7,49 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Институтнинг замонавий спорт саройи (4,79 миллиард сўм), тарих ва табиий фанлар факультетлари спорт зали ва гуруҳ аудиторияси, 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти (4,5 миллиард сўм) биноларининг қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:43 / 19.10.2024
Самарқандда янги талабалар ётоқхонаси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
14:25 / 27.08.2024
Ўқиш бошланяпти: ётоқхонага жойлашиш бўйича муҳим саволларга жавоблар
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
10:26 / 01.08.2024