Ўзбекистон | 14:27 / 14.05.2021
8690
1 дақиқада ўқилади

Нур-Султонда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди

Фото: Фаррух Алиев/xabar.uz

Бугун, 14 май куни, Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё".

Томонлар 10-14 май кунлари Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган участкаларда давлатлараро чегара демаркациясининг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди.

Навбатдаги учрашувни май ойининг охирида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид