Ўзбекистон | 08:15 / 17.09.2024
4288
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 17 сентябр куни тонгда "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 17 сентябр куни тонгда иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, "Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябр куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Мавзуга оид