Иқтисодиёт | 08:14 / 30.10.2021
58008
4 дақиқада ўқилади

Энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари қайси вазирликларда кузатилгани маълум қилинди

Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилган.

Фото: iStock

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирларда аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар 83,7 млрд сўмни, бюджет маблағларидан асоссиз ва ортиқча тўловлар 457,7 млрд сўмни ва мақсадсиз харажатлар 187,3 млрд сўмни ташкил этган. Ҳисобот даврида 365 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши олди олинган.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Аниқланган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари (83,7 млрд сўм) 2020 йилнинг 9 ойига (28 млрд сўм) нисбатан 3 мартага ошган. 

Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 23,3 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 13 млн сўм);

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 17,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,9 млрд сўм);

Халқ таълими вазирлиги тизимида - 14,4 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 15,4 млрд сўм);

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 5,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,8 млрд сўм);

Маданият вазирлиги тизимида - 2,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 1 млрд сўм); 

Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 1,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд сўм); 

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 4,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 2 млн сўм)

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида - 2,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд сўм);     

Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 2,5 млрд сўм  (2020 йил 9 ойда 1 млрд сўм). 

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг асоссиз ортиқча тўланиши, қурилиш таъмирлаш ишларида нархларнинг ошириб қўлланилиши ва бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш, товар моддий қийматликларни қиммат нархда харид қилиш каби 457,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Бу ҳолатлар 2020 йилнинг 9 ойига (101,4 млрд сўм) нисбатан 4,5 мартага ошган. 

Ушбу ҳолатлар асосан қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган:

Халқ таълими вазирлиги тизимида - 61,1 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 25,4 млрд сўм); 

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 61,1 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 6,9 млрд сўм);     

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 39,1 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 17,7 млрд сўм); 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида – 27,3 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 6,3 млрд сўм); 

Маданият вазирлиги тизимида - 18,4 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 2 млрд сўм);

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида - 10,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,6 млрд сўм); 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 7,4 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,8 млрд сўм);     

Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 7,3 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 1,8 млрд сўм);     

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида - 7,1 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд сўм);     

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 80,9 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 1,4 млрд сўм);     

Ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларида - 92,4 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 5,6 млрд сўм);

Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 5,6 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,5 млрд сўм). 

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

3 847 та назорат тадбирларида аниқланган 724,1 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 

Мавзуга оид