Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
Президент фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳрида халқаро молия маркази ташкил этилиб, унинг таркибида халқаро тижорат суди фаолият юритади. Янги тузилма инвестиция муҳитини яхшилаш ва молиявий хизматлар бозорини ривожлантиришга хизмат қилади.
2026 йил 30 март куни қабул қилинган президент фармонига кўра, Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади. Марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ҳам фаолият бошлайди.
Марказ ҳудудида молиявий, инвестиция ва банк хизматлари, суғурта, рақамли (крипто) активлар, қимматли қоғозлар, тўлов тизимлари, исломий ва “яшил” молия, шунингдек финтех хизматлари каби йўналишларда фаолият юритишга рухсат берилади. Бундан ташқари, аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш имконияти ҳам яратилади.
Фармонга мувофиқ, марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим жорий этилиб, унинг бошқарув органларига қатор соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.
Шу билан бирга, марказ ҳудудида Англия ва Уэлс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланиши белгиланди.
Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция босқичларидан иборат бўлади. Янги суд тизими халқаро инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бизнес низоларини самарали ҳал этишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
18:15 / 05.05.2026