Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда президентга қарши тарихдаги энг катта намойиш бўлиб ўтди
Фото: Yonhap
Жанубий Корея шаҳарлари кўчаларига мамлакат президенти Пак Кин Хенинг истеъфога кетишини талаб қилиб, камида 2,3 млн киши чиқди, деб хабар бермоқда Korea Herald нашри. Намойиш мухолиф партия парламентга президентни импичмент қилиш таклифини киритгандан бир неча соат кейин бошланган.
Сеулдаги намойишнинг ўзида 1,7 млн дан кўпроқ одам иштирок этди.
"Намойиш иштирокчилари президентга босимни кучайтириш ва уни ўз лавозимини кўнгилли тарзда тарк этиши мақсадида президент қароргоҳидан 200 метр наридан ўтдилар", дейилмоқда хабарда.
Яна 620 минг киши Жанубий Кореянинг йириклиги бўйича 2-шаҳари – Пусан ва Кванжу кўчаларига чиқдилар.
Бу намойиш мамлакатда президент истеъфоси талаб қилиб ўтказилаётган 6-намойишдир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китоблари тўғри бўлса, 4 декабрдаги намойиш мамлакат тарихидаги энг йириги бўлган.
Президент импичменти бўйича овоз бериш 9 декабрда бўлиб ўтади. У бўйича резолюцияни 171 депутат, жумладан уч мухолиф партиядан барча депутатлар ва мустақил депутатлар қўллаб-қувватлаган. Жанубий Корея президентининг истеъфога жўнатилиши учун 300 депутатдан 200 нафари бунга овоз бериши керак.
Пак Кин Хе ўзининг яқин дугонаси Чхве Сун Силга соявонлик қилганликда айбланмоқда. Чхве Сун Силь йирик коррупцион можарога алоқадорликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026