Ўзбекистон | 16:41 / 30.11.2018
74053
4 дақиқада ўқилади

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўловлар амалга оширилади?

Фото: Norma.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги 533-сон, 2012 йил 25 апрелдаги “Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги 119-сон қарорлари ҳамда Адлия вазирлигининг 15.03.2012 йил 29-ум-сонли “ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар тўғрисида”ги Низомга кўра, фуқаролардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги тўловлар ундирилади:

1. Биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади, яъни 15% - 30.409 сўм.

Такроран туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун: жами 60.990 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15%- 30.409 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм. 

2. ФҲДЁ бўлими биносида никоҳни қайд этиш: жами 70.955 сўм ундирилади, жумладан давлат божи 20% - 40.546 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм.

Никоҳни тантанали равишда қайд этиш, жойига чиқиб сайёр равишда (транспорт харажатларидан ташқари) жами 273.685 сўм ундирилади. Жумладан давлат божи 20 %-40.546 сўм, герб йиғими 15 %-30.409 сўм, пуллик хизмат 100%-202.730 сўм;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан ҳамда чет эл фуқароларининг никоҳларини қайд этиш: давлат божи 50$-давлат курсида, герб йиғими 15%-30.409 сўм.

Такроран никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома учун: жами 60.990 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15%- 30.409 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм. 

3. Эр-хотиннинг ўзаро розилиги асосида ФҲДЁ бўлимида никоҳни бекор қилиш: жами 354.777 сўм ундирилади. Давлат божи 150% - 304 095 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм (ҳар иккаласидан), тушунтириш берганлиги учун пуллик хизмат 10%- 20.273 сўм;

Суд қарорига асосан никоҳни бекор қилиш: ҳал қилув қарорида кўрсатилган давлат божи ҳамда герб йиғими 15%-30.409 сўм (ҳар иккаласидан) ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никоҳларини бекор қилиш: давлат божи 100-150$гача-давлат курсида, герб йиғими 15%-30.409 сўм

Такроран никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳнома учун: жами 60.990 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15%- 30.409 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм. 

4. Биринчи марта ва такроран ўлим ҳақидаги гувоҳнома учун герб йиғими ундирилмайди.

Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳнома бериш: фақат давлат божи 15%-30.409 сўм ундирилади.

5. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш: жами 50.768 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 10% - 20.273 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм;

6. Ф.И.О ўзгартириш: (16 ёшдан 18 ёшгача) жами 152.047 сўм ундирилади, шундан давлат божи 50%- 101.365 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм, тушунтириш берганлиги учун пуллик хизмат 10%- 20273 сўм;

Ф.И.О ўзгартирганлик учун (18 ёшдан юқори) жами 253.412 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 100%- 202.730 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм, тушунтириш берганлиги учун пуллик хизмат 10%- 20273 сўм;

7. Далолатнома ёзувларини тиклаш: жами 70.955 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 10%- 20.273 сўм, герб йиғими 15%-30.409 сўм, тушунтириш берганлиги учун пуллик хизмат 10%- 20.273 сўм

8. ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан барча турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ аризаларни тўлдиришда ёрдам кўрсатганлик учун: 2%-4054 сўм пуллик хизмат ундирилади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамият манфаатларининг устуворлигини таъминлаш ҳамда коррупциоген ҳолатларни олдини олиш мақсадида, ФҲДЁ органлари томонидан белгиланган тўловлардан ортиқча ундириш ҳолатлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 1148 “Ишонч телефони”га мурожаат қилиш мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид